Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунингдек, Ислом шахсга ўлим тўшагида ётганидан кейин бериш, ҳадя қилиш, васият қилишни ман қилди. Шу пайтда берган, ҳадя ёки васият қилган одамнинг қарори молини учдан бирига нисбатангина ижро этилади. Доруқутний Абу Дардодан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«إِنَّ اللهَ تَصَدَّقَ عَلَيْكُمْ بِثُلُثِ أَمْوَالِكُمْ عِنْدَ وَفَاتِكُمْ، زَيَادَةً فِى حَسَنَاتِكُمْ، لِيَجْعَلَهَا لَكُمْ زِيَادَةً فِى أَعْمَالِكُمْ» 
«Оллоҳ амалларингиз ва яхшиликларингизни зиёда қилиш учун вафот қилаётган пайтингизда молларингизнинг учдан бирини ўзларингизга инҳом қилди». Имрон ибн Ҳусайн ривоят қилади:


«أَنَّ رَجُلاً مِنَ الْأَنْصَارِ أَعْتَقَ سِتَّةَ أَعْبُدٍ لَهُ فِى مَرَضِهِ، لاَ مَالَ لَهُ غَيْرُهُمْ، فَاسْتَدْعَا رَسُولُ اللهِ، فَجَزَّأَهُمْ ثَلاَثَةَ أَجْزَاءٍ، وَأَقْرَعَ بَيْنَهُمْ، فَأَعْتَقَ اِثْنَيْنِ وَأَرَقَّ أَرْبَعَةً» 
«Бир ансорий бетоблигида (яҳни ўлаётганида) олтита қулини озод қилди. Унинг шундан бошқа моли йўқ эди. Пайғамбар с.а.в.уларни чақиртириб, уларни уч қисмга ажратдилар ва қурҳа ташладилар. Иккитасини озод қилиб, тўрттасини қуллигича қолдирдилар». Модомики, инсоннинг қул озод қилиши шариат шу ишга ундаганлигига қарамасдан ижро этилмаган экан, бошқа тасарруфларнинг ижро этилмаслиги ўз-ўзидан аён.


Юқорида айтиб ўтганларимиз шахснинг одамларга бериши хусусида. Энди унинг ўзи ва қарамоғидагиларга сарфлашига тўхталадиган бўлсак, Ислом бу ишга ҳам аралашиб, унинг тўғри йўлини чизиб бериб, шахсни қуйидаги ишлардан қайтарди:


а) Шахсни исрофдан қайтарди. Исрофгарчиликни тентаклик, деб ҳисоблаб, исрофгарни ўзича мол ишлатишдан ман қилиб, бошқани унга васий қилган. Токи, васий унинг фойдаси учун молларини тасарруф қилиб берсин. Оллоҳ Таоло айтади:

 

51-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143